Каладзе - Тбилиси ҳокими

“Милан” ва Грузия термасининг собиқ вакили Кахабер Каладзе Тбилиси ҳокими этиб сайланди.
Грузия Марказий сайлов комиссияси собиқ футболчини 51,1 % овоз олганини тасдиқлади. Демак, қайта сайлов ўтказиш ҳам талаб этилмайди.
Унинг асосий рақиблари Заал Удумашвили 17,5 % олган бўлса, Алеко Элисашвили 16,5 % овоз олган.
Шундай қилиб, Каладзе “Милан”нинг сиёсатда ўзини синамоқчи бўлган иккинчи ўйинчиси ҳисобланади. Ундан аввал, Жорж Веа Либерия президентлиги учун ўз номзодини илгари сурган эди. Президентлик сайлови тез орада бўлиб ўтади.

Каладзе, Милан

22.10.2017, 16:45 641 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш