“Милан”нинг собиқ ҳимоячиси шаҳар ҳокими бўлиши мумкин

“Милан” сафида Чемпионлар Лигасининг икки карра ғолиби бўлган Кахабер Каладзе Тбилиси шаҳри ҳокими бўлиши мумкин.
39 ёшли грузиялик ҳимоячи “россонерилар” сафида 250 учрашув ўтказган. Бир қатор йирик совринларни ютиб олган футболчи ҳимоя чизиғида Алессандро Неста, Паоло Малдини каби клуб афсоналари билан бирга тўп сурган.
2011-йилда футболчилик фаолиятини “Женоа”да якунлаган грузиялик ҳимоячи Грузияда сиёсатда ўзини кўрсатиб келмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган сайловларда, "Милан"нинг собиқ аъзоси шаҳар ҳокими бўлиши мумкин.

Каладзе, Милан

20.10.2017, 14:32 695 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш