Европада ўзини кўрсата олган Бразилия юлдузлари (4-қисм)

Нене  
          Ёши: 35
         Қайси клубда ўзини кўрсатган: “Малёрка”, “Алавес”, “Селта”, “Монако”, “ПСЖ”
         Бразилияга қайтиши: 2015
         Ҳозирги жамоаси: “Васко де Гама”
         Ҳозирги мавсумдаги статистикаси: 9 та ўйин, 2 та гол + 3 та ассистентлик
         Нене бир жойда ўтиришни ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам Испаниядаги бир нечта жамоаларда ўйнашга улгурган. Франсияда ҳам икки клуб таркибида ҳаракат қилган. Франсияда “Монако” жамоасида 14 та гол уриб, мавсумни ажойиб тарзда якунланган, сўнг поғонани яна биттага кўтариш учун “ПСЖ”га йўл олади. У ерда ҳам ўзини ундан-да яхшироқ намойиш қилади — 21 та гол + 11 та ассистентлик. Юлдузларга кўмиб ташланган ПСЖ таркибига Ненега жой топилмайди. Нене “Ал-Гарафа” жамоасига йўл олади ва 3 мавсум Қатарда тўп сургач, “Вес Хем” уни аввалги ҳолатга қайтаришга ҳаракат қилади, аммо аввалги Ненени қайтариб бўлмади.
Фред
         Ёши: 33
         Қайси клубда ўзини кўрсатган: “Лион”
         Бразилияга қайтиши: 2009
         Ҳозирги жамоаси: “Атлетико Минейро”
         Ҳозирги мавсумдаги статистикаси: 7 та ўйин, 2 та гол + 1 ассистентлик
         “Лион” тарихидаги энг яхши йиллар. Фред бу жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва тўпурари эди. Фред “Лион”га 3 маротаба олтин медални олиш учун ёрдам берди. Аммо жамоа янги стадион қуришга ва тепадан пастга тушишга қарор қилганидан сўнг Фред уйига қайтади. Етти йил ҳужумчи “Флуменсе” жамоаси таркибида тўп сурди ва Сколарида яхши таассурот қолдирганидан сўнг бош мураббий уни терма жамоа асосий ҳужумчиси қилиб қўйди. Германиядан учралган 1:7 ҳисобидаги оғриқли мағлубиятдан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлади ва “ Атлетико Минейро” жамоаси таркибига ўтди.
Фелипе Сантана
         Ёши: 31
         Қайси клубда ўзини кўрсатган: “Боруссия Дортмунд”
         Бразилияга қайтиши: 2017
         Ҳозирги жамоаси: “Атлетико Минейро”
         Ҳозирги мавсумдаги статистикаси: 8 та ўйин, 1 та гол + 1 ассистентлик
         Фредга ўхшаб Фелипе Сантана ҳам терма жамоадаги фаолиятини тугатди. “Кубан” 2016-йилда Россия Премер лигасидан тушиб кетганидан сўнг “Боруссия Дортмунд” ўз жамоасига қабул қилиб олади. Дортмунддан сўнг на “Шалке”да, на “Олимпиакос”да ўз ўрнини топа олгани йўқ. “Краснодар”га ўтганидан сўнг бошида ҳаммаси яхши кетаётган эди, бироқ Сантана тушуниб етдики, юқори даражада ўйнай олиши энди қийин масала. Эндиликда Сантана ўз ватанида “Атлетико Минейро” шарафини ҳимоя қилмоқда.  

09.07.2017, 09:56 4049 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш