«Барса»нинг собиқ мураббийлари қай тарзда келишган ва ҳозир қаерда

Бир неча кун олдин клуб расмий тарзда Луис Энрике билан шу мавсумнинг охирида хайрлашишини маълум қилди. 19 йил давомида бу «Барселона»даги 9 мураббийнинг истеъфоси бўлади. Мана шу давр давомида жамоа собиқ мураббийлари ҳақида гапириб ўтамиз.
Ким: Луи Ван Гал
Давлат: Голландия
Мавсум: 1997 2000; 2002/2003
Ҳозир қаерда: Ишсиз
Ван Гал «Барселона» жамоасини икки бор қабул қилиб олган. 1997 йилда Луи «аноррангликларни» ўзининг «Аякс»да қозонган машҳурлигида қабул қилган. Ўша пайтда жамоада: Фиго, Луис Энрике ва Гвардиола каби юлдузлар бор эди. Улар қаторида Ривалдо ва Клюверт ҳам қўшилишди.
Биринчи мавсумдаёқ «Барселона» ван Гал қўл остида 2 та олтин дубл қайд этди. Бу ютуқ каталонияликларнинг 2 марта кетма-кет Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг ўзида мусобақани тарк этганликлари билан боғлиқ. Дунёнинг энг яхши ўйинчиси Ривалдо эса Луини ишончини оқлай олмасди. Ван Гал уни чап қанот ҳужумига қўйган бир пайтда, Ривалдони ўзи марказий ҳужумда ўйнашни сўраган. Бундан ташқари 2000 йилда Чемпионлар лигасининг ярим финалида «Валенсия»дан мағлуб бўлиб, «Депортиво»га Испания чемпионатини бой беради. Ван Гал истеъфога чиқади.
2002 йил Ван Гал яна «Барса»га қайтади. Унинг биринчи иши Ривалдони «Милан»га сотади. Бу сафар эса Ван Галнинг ўзи Каталонияликлар билан ҳеч қайси мусобақ​ада ғолиб бўла олмайди. Бундан ташқари мавсумни 12-қаторида якунлаган «Барселона» Луини яна истеъфога жўнатади.
Шундан сўнг Қирол Луи муваффақиятли фаолиятини давом эттирди.  2017 йил январида мураббийлик фаолиятини якунлади, кейинчалик бу фақатгина вақтинчалик футболдан дам олаётганлигини билдирди.
Ким: Франк Райкард
Давлат: Голландия
Мавсум: 2003 2008
Ҳозир қаерда: Фаолиятини якунлаган
Уч йил кубоксиз нафақат Луи Ван Гални, балки жамоа президенти Жоана Гаспарни ҳам ишдан бў​шатди. Унинг ўрнига янги ғоялар билан Жоан Лапорта келди. Жамоа бош мураббийи этиб «Аякс» ва «Милан»да порлаган Франк Райкардни тайинлади.
«Барселона»га Франк аниқ фикрлар билан келди. Катта умид багишлаган Хави ва Иниестадан ярим ҳимояда кучли тандем яратди. Аниқ трансферлар эвазига каталонияликлар тарихидаги энг кучли таркиблардан бирини ташкил этди. Айнан Франк қўл остида: Самуел Этоо ва Деко, Рафа Маркес ва Людовик Жюли, Жаҳон чемпионлари Роналдиньо ва Эдмилсон каби ўйинчилар фаолият олиб боришди. Ҳенрик Ларссон эса иккинчи ёшлик фаолиятини Этоо ва Месси билан ўтказди. Бу таркиб билан: «анорранглилар» 2 бор: Испания чемпионати, 2 бор Испания кубоги ва узоқ кутилган Чемпионлар Лигасини қўлга киритишди.
2007/2008 мавсум, гарчи таркиб яхшигина кучайтирилган бўлсада, омадсиз якунланди. Чемпионлар лигасининг ярим финалидаги мағлубияти ва чемпионатни 3 поғонасида якунлагач, Райкард ҳам истеъфога чиқарилди.
Каталониядан кейин, Франк бир мавсум «Галатасарай» ва 2 йил Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарди. 2016 йилнинг декабрь ойида эса у мураббийлик фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
Ким: Хосеп Гвардиола
Давлат: Испания
Мавсум: 2008 2012
Ҳозир қаерда: «Манчестер сити»
Пеп Гвардиоланинг ҳеч қандай тажрибасиз «Барселона»ни қабул қилиб олганлиги, кўп одамларни ҳайратга туширди. Пеп фаолияти давомида Кройф, Бобби Робсон, Ван Гал каби инсонлардан тажрибага эга бўлиб келган. Футболчилик фаолияти охирида Гвардиола, «Брешия» жамоасига бориб – буюк Карло Матсоне қўл остида машғулот ўтказади. Пепнинг айтишича, Валтернинг услублари унга жуда ҳам катта тажриба тақдим этган.
Муваффақият қозонишидан олдин Пеп: Роналдинё, Деко, Тюрам каби ўйинчиларни таркибдан тозалади. Улар ўрнига: Дани Алвеш, Пике ва Кейта таркибга қўшилишди.
Гвардиола «Барса»си ишониб бўлмас даражада чиройли ўйин кўрсатарди. Евро-2008 да Испания терма жамоасида тўп сурувчи, «Барселона» ўйинчилари ижросидаги тикитака янада жозибадор кўриниш олди. Лео Месси Гвардиола қўл остида ҳақиқий юлдузга айланиб, ҳар мавсумда кўплаб голларга муаллифлик қилди. «Барселона»нинг барча қўлга кирита оладиган кубокларни ютгани, Пепни каталонияликлар тарихида энг муваффақиятли мураббийлардан бири бўлиб қолишига асос бўла олди.
2012 йилда Гвардиола йилнинг энг яхши мураббийи ютуғига сазовор бўлади. Лекин ҳеч нарса умрбод эмас. Чемпионлар лигаси ярим финалидаги «Челси»дан учралган мағлубият ва Примьерода «Реал»га бой берилган чемпионлик Пеп учун «Барса»дан кетишга асос бўлди. Ҳозирда эса «Манчестер сити»да иш олиб бормоқда.
Ким: Тито Виланова
Давлат: Испания
Мавсум: 2012/2013
Ҳозир қаерда: «энг яхши дунёда»
Тито Виланованинг бош мураббий этиб тайинланиши ҳамма томондан барча учун позитив қабул қилинган эди. Каталониялик, «Барселона» тарбияланувчиси, 4 йил давомида Пеп Гвардиола ёрдамчиси. Тито айнан Гвардиоладан кейин жамоани қабул қилиб олди.
Мавсум бошида Титонинг «Барселона»даги фаолияти унча ўхшамади: Суперкубокда «Реал»дан учралган мағлубият. Аммо примерода «Барса» ишончли тарзда ҳаракат қилиб, ҳар бир жамоа билан ишончли тарзда ютиб келаётган эди. Чемпионлар лигасида ҳам анча ишончли тарзда ҳаракат қилди.
Бироқ мураббий соғлиғи яхши бўлиб кетишга умид бағишлар эди. Ўзи 2011 йилнинг охирида Виланова битта операцияни бошидан ўтказган эди. 2012 йилнинг декабрьида эса, Виланова касалхонага ётқизилди ва кейинг куннинг ўзида яна операция қилинди. Мураббийлик фаолиятига Тито 7 январьда қайтди, аммо кўпга эмас. Февраль бошларида у Ню-Ёркга соғлиғини янада яхшилаш учун йўл олди.
Мартнинг охирларида клубга қайтди, аммо «Барса»нинг аҳволи унчалик яхшимас эди. Примерода жамоа 100 очко тўплаб чемпионликни қўлга киритди, Чемпион лигасида эса «Бавария»дан мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди (0:3, 0:4).
2013 йилнинг июнь ойида Тито соғлиги туфайли «Барса»нит арк этади. 2014 йилнинг 25 апрелида эса ҳаётдан кўз юмди.
Ким: Херардо Мартино
Давлат: Аргентина
Мавсум: 2013/2014
Ҳозирда қаерда: «Атланта Юнайтед»
Херардо Мартино узоқ муддатли футбочилик фаолиятини ўтказган. Ҳаттоки «Барселона»да ҳам ўйнаган, фақатгина Эквадордаги. Аргентина терма жамоасида бир марта майдонга тушган.
Мураббийлик фаолиятини эса 1998 йилда Аргентинанинг қуйи дивизионлари жамоалари билан бошлаган. 2002 2004 йилларда Херардо фаолиятида катта ўзгариш содир бўлди. Аввал Парагвайнинг «Либертад» кейин эса «Серро Партенё» клубларини бошқаради. 4 марта Парагвай чемпионалигини қўлга киритганидан сўнг, мамлакат терма жамоасини қабул қилиб олади. 2007 2011-йилларда Парагвай терма жамоасидаги фаолиятидан сўнг, ўзининг севимли жамоаси «Нюеллс Олд Бойз»ни қабул қилиб олади. Айнан мана шу жамоадалигида «Барселона»дан такфил олади .
Каталониядаги фаолияти ёмон бошланмади. Мавсум бошидан бошлаб 16 та ўйиндаги мағлубиятсиз серия билан «Барса» тарихида рекорд ўрнатди. Аммо кейин ҳаммаси чаппасига кетди. «Атлетико»га Испания чемпионатини бой берилиши ва Чемпионлар лигасидаги омадсиз ўйинидан кейин Мартино истеъфога чиқарилди.
«Барса»дан сўнг Мартино 2 йил Аргентина т.ж.ни бошқарди. 2016 йилнинг ёзида Америка Кубокининг финалида Чилидан учралган мағлубиятдан сўнг, «Атланта Юнайтед» жамоасини қабул қилиб олди.

12.03.2017, 13:52 4953 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш