Салоҳ: Одамларнинг гап-сўзларига эътибор бермайман

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўтган йили ҳам «Манчестер Сити»дан 6 ёки 7 очко олдинда эдик. Шунда одамлар чемпион бўлишимиз ҳақида гапира бошладилар. Агар бу ўйинда ғалаба қозонсак ҳам, олдинда ҳали узоқ йўл бор. Ҳозир ноябрь ойи, чемпионлик ҳақида гапиришга эрта.
Одамларнинг сермаҳсуллигим пасайгани ҳақидаги гап-сўзларига эътибор бермайман. Гол урсам, ғалаба қозонсак, демак ҳаммаси жойида. Агар гап-сўзларга эътибор берсам, бу қўшимча босимни келтириб чиқаради» - деб футболчи сўзларини келтирмоқда Sky Sports.
«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» ўйини 10 ноябрь куни соат 21:30да бошланади.

08.11.2019, 21:55 16 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш