Испания терма жамоасининг Евро-2020 саралаш ўйинлари учун таркиби эълон қилинди

Уларга бир очко ҳам етарли.
Испания терма жамоаси бош мураббийи Роберт Морено Евро-2020 саралашидан ўрин олган Мальта ҳамда Руминия терма жамоаларига қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди.
Айтиш керакки, ушбу ўйинлардан бирида қайд этиладиган дуранг натижа ҳам Испанияни Евро-2020 финал босқичига олиб чиқади.
Дарвозабонлар: Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед"), Кепа Аррисабалага ("Челси"), Пау Лопес ("Рома").
Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Серхио Рамос (иккаласи - "Реал"), Хесус Навас ("Севилья"), Хосе Гайя ("Валенсия"), Хуан Бернат (ПСЖ), Иньиго Мартинес ("Атлетик"), Рауль Альбиоль, Пау Торрес (иккаласи - "Вильярреал").
Ярим ҳимоячилар: Санти Касорла ("Вильярреал"), Серхио Бускетс ("Барселона"), Родри ("Манчестер Сити"), Тиаго Алькантара ("Бавария"), Сауль ("Атлетико"), Фабиан Руис ("Наполи").
Ҳужумчилар: Жерар Морено ("Вильярреал"), Микель Ойарсабаль ("Реал Сосьедад"), Родриго ("Валенсия"), Пако Алькасер ("Боруссия" Дортмунд), Альваро Мората ("Атлетико"), Дани Ольмо ("Динамо" Загреб).
Эслатиб ўтамиз, Испания - Мальта ўйини 15 ноябрь, Испания - Руминия баҳси эса 18 ноябрь куни бўлади.

08.11.2019, 21:16 15 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш