Мата: “Марсьял тўпни менга оширмасдан тўғри қилди”

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата «Партизан» (3:0) клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
«Кўрсатган ўйинимиз ёқди. Учта гол киритдик. Яна голлар уриш имконияти бўлган эди.Умид қиламанки, бугунги ўйинимиздан завқ олишди. Эртароқ гол урсангиз ўзингизга бўлган ишонч янада ортади. Бутун ўйин мобайнида пас сўрадим! Марсьяль тўпни менга узатмасдан ўзи гол киритгани тўғри қарор бўлди. У ажойиб гол урди. Антони ўз формасига кириб бормоқда, у биз учун муҳим футболчига», — Матанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Манчестер Юнайтед» расмий сайти.

08.11.2019, 17:36 28 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш