Гвардиола: “Италияда ишлаш? Нега йўқ?”

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Италияда фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
 
«Италияда ишлаш? Нима учун йўқ?Карло Маццоне жамоани бошқарган пайтда у ерда ўйнаганман. Яхши дамлар бўлган эди, Италияни ёқтираман, лекин ҳозир ўзимни Англияда жуда яхши ҳис қиляпман, АПЛ ажойиб чемпионат. Ҳали ёшман, ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Ёзда мени «Ювентус» клубига таклиф қилишганди? Бу ёлғон маълумот, журналист ўзларини ишларини яхши бажаришса яхши бўларди», — деди ГвардиолаSky Italiaга берган интервьюсида.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

08.11.2019, 17:23 43 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш