Европа лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

УЕФА Европа лигаси 4-тури якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи даъвогарлар эълон қилди.

«Эспаньол» ярим ҳимоячиси Эстебан Гранеро «Лудогорец»га қарши ўйинда (6:0) иккита голга узатма берди.

«Истанбул» ҳужумчиси Энцо Кривелли «Вольфсберг»га қарши баҳсда (3:0) "дубл"ни расмийлаштирган эди.

«Севилья» ҳужумчиси Мунир эл-Ҳаддодий «Дюделанж»га қарши учрашувда (5:2) хет-трикка эришди.

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Партизан»га қарши ўйинда (3:0) битта гол муаллифига айланди.
Манба: bombardir.ru

08.11.2019, 16:24 31 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш