Нико Лодейро: "Суарес MLSга ўтишни хоҳламоқда"

Уругвай терма жамоаси ва «Сиэтл Саундерс» клуби ярим ҳимоячиси Нико Лодейронинг айтишича, ҳамюрти, «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес MLSга ўтишни хоҳлаётгани ҳақида гапириб ўтди.


- Суарес MLSга ўтишни хоҳламоқда. Биз терма жамоа ихтиёрида бирга бўлганимизда у мендан бу чемпионат ҳақида доим сўрайди. Ҳа, унинг орзуси — «Барселона»да ўйнаш. У клубда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Эртами-кечми у барибир MLSга ўтади. Умид қиламанки, у мен ўйнаётган клубга ўтади. Бироқ, бу қачон амалга оширини билмайман, - Лодейронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда MLS сайти.

08.11.2019, 15:44 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш