Меҳмонхона раҳбарияти Роналду учун махсус хона таклиф қилишган экан

Туриннинг «Ювентус» клуби ЕЧЛ доирасида Россия пойтахти Москва шаҳрига ташриф буюрди ва стадиондан унча узоқ бўлмаган меҳмонхонада яшашга қарор қилди.
 
Ҳар сафаргидек, Криштиану Роналдуни учта тансоқчи қўриқлаб юрди: клуб қўриқчиси, шахсий тансоқчи ва яна бир тансоқчи ҳар эҳтимолга қарши. Тансоқчилар Москва шаҳрига бир неча ҳафта олдин ташриф буюришди ва “Ювентус” клубининг шаҳар бўйича йўналишини ўрганишди дея ёзмоқда журналист Нобель Арустамян ўзининг Telegram-каналида.
Якунда “Ювентус” клуби стадиондан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган меҳмонхонани танлади. Меҳмонхона раҳбарияти Роналдуга меҳмонхонанинг энг зўр хонасини таклиф қилишди, лекин Роналду рад этди ва “Ҳар бир футболчи бир хил хонада яшаша керак” деб жавоб берди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

08.11.2019, 14:43 119 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш