Бунақаси бўлмаган! "Реал" Мбаппе учун 400 миллион евро таклиф қилиши мумкин

Уни Мадридга чорлашмоқда.
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе “Реал” Мадриднинг асосий трансфер нишонига айланиб қолди.
Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 21 ёшли франциялик футболчи учун парижликларга 300 млн евро таклиф қилишга тайёр. Агар, бордию курашга “Барселона” ёки “Манчестер Сити” клублари қўшилса “Реал” ушбу нархни 400 миллионгача кўтаришга тайёр.
Бироқ, ПСЖ ҳам Мбаппени қўйиб юбормоқчи эмас ва уни таркибда сақлаб қолиш учун рекорд даражада маош тўлашга тайёр. Агар у бунга рози бўлса Неймар каби йилига 40 млн евро маош олиши мумкин.
Мбаппе учун эса Чемпионлар лигаси муҳим аҳамиятга эга. Агар ПСЖ бу мавсум ҳам ушбу турнирда ғолиб чиқолмаса, Килиан жамоадан кетиш ҳақида ўйлай бошлаши мумкин.

05.11.2019, 22:32 372 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш