Тевес Роналду ҳақида нималар деди?

Улар бир вақтлар бирга ўйнашган.
"Бока Хуниорс" клуби ҳужумчиси Карлос Тевес айни дамда "Ювентус"да тўп сураётган “Манчестер Юнайтед”даги собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.
“У бутун кунни спорт залида ўтказиши мумкин. Агар машғулотлар соат 9 да бошланадиган бўлса, соат 8 да келсанг у ўша ерда бўлган бўлади. 7:30 да келсанг ҳам у яна ўша ерда бўлади.
Бир сафар базага соат 6:30да келдим, у ўшанда ҳам мендан олдин бу ерга келган эди”, - дейди аргентиналик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Тевес ва Роналду 2007-2009 йилларда МЮ да бирга тўп суришган.

01.11.2019, 16:52 406 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш