Ҳабибнинг отаси Макгрегор билан реванш шартларини айтди

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан реванш бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
 
Унинг сўзларига кўра, агар бошқа икки жангчи Россияга келишни рад этса, бу содир бўлади.
- Назарий жиҳатдан, жанг бўлиши мумкин. Агар Ҳабиб билан жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлган иккита жангчи Россияга келишни рад этса. Бу вариантлардан бири- дея "Рен ТВ" Нурмагомедовнинг сўзларидан иқтибос келтиради.
- Макгрегорнинг кескин гаплари? Шоулар, ўйинлар, баёнотлар, масхарабозлик қолди. Аммо у 3,5 йил ичида ҳеч кимни ютмади. Фақат гапираверади ва гапираверади. Аммо одамларга жанг керак. Илгари у муваффақиятга эришган эди, аммо энди уни таслим қилишмоқда - деди Абдулманап.
Манба: sports.ru

30.10.2019, 06:25 331 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш