Толиссо "Бавария"дагиларни қўрқитиб юборди

Унда юрак ҳуружи бўлгани тахмин қилинганди.
"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо машғулот пайтида кутилмаганда ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва жамоадошлари ҳамда мураббийларни чўчитиб юборди.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчи икки томонлама ўйинда бирдан майдонда тўхтаб қолган ва юрагини ушлаган. Толиссода юрак хуружи бўлаётганига шубҳа пайдо бўлганидан сўнг машғулотлар ўша заҳотиёқ тўхтатилди.
Кейинчалик маълум бўлишича, Толиссонинг боши айланган холос. Ҳозир у ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Маълумот учун, Толиссо жориймавсум “Бавария” сафида 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” навбатдаги учрашувни 22 октябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-тури доирасида “Олимпиакос”га қарши ўтказади.

20.10.2019, 20:03 83 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш