Бавария» футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

“Бавария” Бундеслиганинг 8-тури доирасида сафарда “Аугсбург”га қарши майдонга чиқиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
 
Мюнхен клуби ҳимоячиси Никлас Зюле учрашувда жароҳат олди. “Бавария” матбуот хизмати хабарига кўра, Зюле чап тиззасидан жароҳат олган. Энди ҳимоячи жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади. Ҳозирча футболчининг аниқ қачон сафга қайтиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Kicker  маълумотига кўра эса Зюле камида 2 ой майдонга туша олмайди.
Манба: Kicker

20.10.2019, 18:31 68 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш