"Ювентус" - "Локомотив" учрашувини қайси ҳакам бошқаради?

Туринда "темирйўлчилар"ни жиддий синов кутмоқда.
Хабарингиз бор янги ҳафтада Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
УЕФА расмий сайтида ушбу учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра “Ювентус” ҳамда “Локомотив” жамоалари баҳсини грециялик  Тасос Сидиропулос бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Полихронис Костарас ва Лазарос Димитриадислар ёрдам беришади.
Захира ҳаками сифатида Яннис Пападопулос ишлайди. VAR тизимида эса германиялик ҳакамлар - Феликс Цвайер ва Марко Ахмюллерлар фаолият юритишади.
Маълумот учун, “Ювентус” – “Локомотив” учрашуви 22 октябрь куни Туринда бўлиб ўтади.

20.10.2019, 16:26 16 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш