Ибраҳимович: «Ҳозирги «Милан» — бу фожиа»

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Милан»нинг ҳозирги раҳбариятини танқид қилди. Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчи 2010 йилда "Барселона"дан "россонери" ўтган ва 2012 йилда "ПСЖ" билан шартнома имзолаган эди.

— Ўша йиллар учун мен учун ҳақиқатан ўзига хос давр бўлганди. «Барселона»да йўқотган қувончни бу жамоада қайта топгандим. Мен ўзимни ҳеч қачон «Милан»дагидек кучли ҳис қилмаганман.

Ҳозирги «Милан» — бу фожиа. Улар кўп гапиришади, аммо ҳеч нарса қилишмайди. Бу ҳамманинг муҳаббатига сазовор бўлган клуб эмас. Балки, жамоада ўз ўрнига муносиб бўлмаган инсонлар кўпдир.

Паоло Мальдини менинг севимли футболчиларимдан бири бўлганига қарамай, у директор лавозими учун етарли билимга эга эмас, деб ҳисоблайман. Адолат учун айтиш керакки, Мальдинининг олдида қийин вазифа турибди. Боиси, чекланган маблағ билан вазиятдан чиқиб кетиш осон эмас", — деди Ибраҳимович.

20.10.2019, 13:39 72 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш