Месси қарши ўйнаган энг кучли жамоа қайси?

У ўшанда бўлажак жаҳон чемпионларига қарши ўйнаганди.
“Барселона” форварди Лионель Месси 2010 йилдаги Испания терма жамоаси у қарши ўйнаган фаолиятидаги энг кучли жамоа ҳисобланади.
“Агар фаолиятим давомида қарши ўйнаган энг кучли жамоа ҳақида тўхталсам, бу ЖЧ-2010 олдидан ўйнаган Испания терма жамоаси ҳисобланади. Бу жамоа мени ҳайрон қолдирган”, - дейди 32 ёшли аргентиналик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Месси назарда тутган Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2009 йилнинг 14 ноябрь куни ўтказилган. Унда 2:1 ҳисобида “қизил фурия”нинг қўли баланд келган. ЖЧ-2010 да эса Испания бош совринни қўлга киритган, Аргентина эса 1/4 финалда ўз юришини тўхтатган.

09.10.2019, 20:16 56 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш