Вадим Абрамов: Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ

Анжуман "Пахтакор" марказий стадиони анжуманлар залида бўлиб ўтди.
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Яман термасига қарши баҳс олиб боради. Бугун мазкур беллашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Вадим Абрамов ва сардори Одил Аҳмедовлар иштирок этишди.
"Барча қандай вазиятга тушиб қолганлигимизни билиб турибди ва вазиятни ўзгартиришга ҳаракт қиламиз. Яхиши, сифатли футбол кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Рақиб сафида 10-рақамдаги футболчи майдонга туша олмас экан Саудия Арабистони ва Сингапурга қарши баҳсларда улар иккитадан тўп киритишга эришганлар. Қарши ҳужумларга имконият қолдирмаслигимиз керак.
ОТЖга қарши баҳс катта ёрдам берди. Аммо эртанги беллашув бошқа даражада. Аҳмедов эртага майдонга тушадими? Буни унинг ўша вақтдаги ҳолатига қараб иш тутамиз. Унда кичик жароҳат мавжуд..
Бизнинг биринчи ишимиз ғалаба қозониш, эртага чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ ", - деди Абрамов.
4711570624655
"Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга етишиш учун эртага фақат ғалаба қозонишимиз зарур. Футболда нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Термамизнинг мундиалга чиқишини сизлардан ҳам кўпроқ мен истаётган бўлсам керак", - деди Аҳмедов.

09.10.2019, 17:41 81 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш