Бугун "Милан" янги бош мураббий билан шартнома имзолайди

"Милан" клуби офисига Стефано Пиола ташриф буюрди
Corriere dello Sera нашри "Милан" клуби офисига Стефано Пиола ташриф буюргани ва яқин соатлар ичида у билан шартнома имзолашини хабар қилмоқда.
Милан клуби 53 ёшли мутаҳассис билан икки йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда. Пиола биринчи мавсум учун 1.5 миллион доллар маош олиши, иккинчи мавсум эса 2 миллион евро ишлаб олиши мумкин экан, аммо бунинг учун "россонерилар" еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Милан" Марко Жампаолони истеъфога чиқарган эди.

09.10.2019, 15:06 22 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш