Гилем Балаге: "Мадридда Бэйлни жонидан ўтказиб юборишмоқда"

Мадридда Гаретни жонидан ўтказиб юборишмоқда
ББС журналисти Гилем Балаге "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг клубни тарк этиш ниятидалигини гапириб ўтди.
"Мадридда Гаретни жонидан ўтказиб юборишмоқда. У клубга келган кунидан буён ўзини бахтли ҳис қилмайди.
Бэйл яхши формада бўлган вақтларда ҳам уни асосий таркибга киритишмаган ўйинлари бўлган. У бундай давом эта олмайди.
Зидан келган вақтда унга Хитойдан яхши таклиф бўлди, бироқ тушунарсиз сабаблар билан уни қўйиб юборишмади," - BBC Балаге сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

09.10.2019, 13:21 96 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш