«Милан» ва «Интер»ни бошқарган мураббийлар сони 8тага етади

Стефано Пиоли яқин орада «Милан» клубига бош мураббий қилиб тайинланиши кутилмоқда.


Агар бу воқеа юз берса, 53 ёшли италиялик муросасиз рақиблар бўлмиш «Милан» ва «Интер»ни бошқарган саккизинчи мураббий бўлади. У 2015-2017 йилларда «нерадзурри»га устозлик қилган эди.
«Милан» ва «Интер»ни бошқарган мураббийлар рўйхати:
Йожеф Виолак («Интер» 1928/29, «Милан» 1933/34)
Жузеппе Бигоньо («Милан» 1946/47, «Интер» 1958/59)
Луижи Радиче («Милан» 1981/82, «Интер» 1983/84)
Иларио Кастаньер («Милан» 1982/83, «Интер» 1984/85).
Жованни Трапаттони («Милан» 1973/74, «Интер» 1988/89)
Альберто Дзаккерони («Милан» 1998/99, «Интер» 2003/04)
Леонардо («Милан» 2009/10, «Интер» 2010/11).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

09.10.2019, 12:57 559 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш