"Лион"нинг бу мавсумдаги мақсади қандай?

Улар кучли учликка кириб, ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлишмоқчи.
Франциянинг "Лион" клуби спорт директори Жуниньо Пернамбукано жамоанинг мавсумдаги мақсади ҳақида гапириб ўтди.
“Ҳозир бизнинг асосий мақсадимиз рақобатчиларимиз билан орадаги фарқни қисқартириш ва бунинг ортидан қишки танаффус олдидан 3-ўринни қўлга киритишимиз мумкинлигига ишончимиз ортиши”, - дейди бразилиялик функционер.
Маълумот учун, “Лион” бундан аввалроқ Силвиньони бош мураббий лавозимидан озод этган эди. Жамоа раҳбарияти эса унинг ўрнига Арсен Венгер ва Лоран Блан номзодларини кўриб чиқмоқда.
“Лион” айни дамда Лига 1 мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда. Уларни 4-ўринда бораётган “Анжер” билан бор йўғи 7 очко ажратиб турибди.

09.10.2019, 11:32 41 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш