Лёв фаолиятини якунлаган Швайнштайгерга мураббийлар штабида доим жой тайёрлигини айтди

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв фаолиятини якунлаган яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер учун мураббийлар штабида ҳамиша жой борлигини айтди.
 
«Бизда у учун доимо жой тайёр. У амалиётчи-мураббий бўлиши мумкин. Бастиан келажакда нима қилишни режалаштираётганини билмайман. 
Швайнштайгер фаолиятини якунлагач, немис футболи таниқли шахсни йўқотди. У – футболимиз тарихидаги энг катта ўйинчилардан бири.
Ҳар биримиз унинг қиёфасида 2014 йили «Маракана»да ўтган финални (Аргентина билан, 1:0) эслаймиз. У қонга ботган ҳолда охиригача курашди. Ғалаба қозониш истаги унинг ҳар бир ҳаракатида кузатилган. 
Мен уни жуда яхши биламан. У доим очиқ, ҳалол. Ҳар доим мухлисларни яхши ҳис қилади», – деб Лёвнинг сўзларини келтиради Sport Bild.

09.10.2019, 10:50 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш