Карлуш Кейруш Хамес ўзини миллий жамоага чақирмай туришни сўрагани ҳақида маълумотларга изоҳ берди

Колумбия миллий жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш «Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригесни ўртоқлик ўйиларига чақирмади.
 
Айрим манбаларда футболчининг ўзи клубдаги ўрнини мустаҳкамлаш учун Кейрушдан миллий жамоага чақирмай туришни сўрагани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бош мураббий эса бу маълумотларга изоҳ берди.
«Баъзиларнинг айтишича, Хамес мендан уни миллий жамоага чақирмаслигимни сўраган. Бу ёлғон. Футболчи мендан буни ҳеч қачон сўрамаган.
Бу – менинг қарорим. Биз чақирган футболчилар қисқа муддатли муаммоларни ҳал қилиш учун керак. Энди бизда 15-16 ўйинчидан иборат база мавжуд.
Мен қарорларни пухта ўйлаб кўрганимдан кейингина қабул қиламан. Бундан ташқари мен бу ерда ёлғиз эмасман. Мураббийлар штаби билан маслаҳатлашаман, футболчилар ва жамоа шифокорлари билан гаплашишдан чарчамайман», – деб Кейрушнинг сўзларини келтиради Marca.
Колумбия миллий жамоаси 12 октябрь куни  Чили ва 15 октябрь куни Жазоир билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

09.10.2019, 10:44 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш