Элдор Шомуродов "Ростов" тарихига кирди

Кеча Россия Премьер-лигаси 12-тури доирасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" ЦСКАга қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Мазкур беллашувда Шомуродов ҳам рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Шу тариқа, 24 ёшли ҳужумчи жорий йилги  мавсумда РПЛда киритган голлари голлар сонини 10 тага еткаизиб олди.
Қайд этиш жоиз, "Ростов" тарихида 12 турдан сўнг ҳеч бир футболчи 10 та тўп киритмаган эди. Бу борадаги энг яхши кўрсаткич Александр Масловга тегишли бўлиб, собиқ ҳужумчи 1996 йилги мавсумда 12 баҳсда 9 та гол киритган.
Маълумот учун, "Ростов" ортда қолган 12 турдан кейин 26 очко жамғаришга эришган ва бу борадаги рекорд ҳам янгиланди. Клуб ўзининг энг яхши натижасини қайд этган 2015/16 йилги мавсум стартидаги 12 беллашувдан сўнг 21 очко тўплаган эди.

07.10.2019, 16:16 416 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш