Кучли клубларнинг уқувсиз раҳбарлари

Бугун яқин ўтмишда бутун дунёни ҳайратда қолдирган клубларнинг қийин аҳволга тушиб қолганини кўрсангиз, ичингиз ачийди. Дарҳақиқат, бундай жамоалар ҳозирда тобора кўпайиб бормоқда.
Уларнинг омадсиз ўйинларини томоша қилишга юрак бетламайди… Бугун ана шонли ўтмишга эга бўлсада, ҳозирда раҳбарларнинг хатолари туфайли ботқоққа ботиб қолган клублар ҳақида сўз боради.

«Манчестер Юнайтед»


Фергуссон жамоадан кетгач, клуб бутунлай ўзлигини йўқотиб қўйди. Бундан 20 йил аввал исталган футболчи учун «Олд Траффорд»да тўп суриш орзу бўлса, бу мавсумда Дибала, Бейл, Санчо сингари футболчилар клубда тўп суришдан бош тортишмоқда. Нега? Сабаби оддий. Ҳозирда клубда тўлиқ олдиндан ўйланган режаларнинг ўзи йўқ. Бундан ташқари, клуб тизимида фаолият олиб бораётган раҳбарлар ва клуб мураббий ўртасида бўлиши керак бўлган узвий боғлиқлик аллақчон узлиб кетган. Айнан шу узулиш сабабли Жозе ишдан кетди. Бу кетишда Сулшер ҳам жамоани тарк этса, ажаб эмас. Энг қизиғи шундаки, клуб футболчиларининг ўзи ҳам эртага нима бўлишини олдиндан билишмаяпти. Бундан кўриниб турибдики, клуб ривожи учун энг муҳим саналадиган  бардавом ўйин услубининг ўзи йўқ. Жамоа ўйин фалсафаси ёки ўз услуби ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлад. Клуб раҳбарлари томонидан кераксиз амалга оширилган трансферлар эса, «Манчестер Юнайтед»ни янада чуқурроқ ботиб қолишига сабаб бўлди. Клуб Фалкао, Ди Мариа, Депай, Миҳитарян, Рохо, Блинд, Байи, Санчес ва яна кўплаб бошқа футболчилар учун бюджетдан жуда катта миқдордаги пулни ажратган бўлсада, деярли ҳеч нарсага эриша олмади.
Энг ачинарлиси шундаки, «Манчестер Юнайтед» тобора ўртамиёна клубга айланиб бормоқда. Агарда раҳбарият ўз хатоларини бартараф этиб, барчасини ўз измига қайтармаса, клуб тез орада ўз имиджини йўқотиб қўяди.

«Милан»


Адриано Галлиани ва Силвио Берлускони бошчилигидаги «Милан» жамоаси кўтарган шов-шувлар ҳақида ортиқча тўхталишнинг хожати йўқ. Ўз вақтида исталган клубни янчиб ташлай оладиган қудратга эга бўлган клуб ҳозирда сира ўзига ўхшамаяпти.


Ҳаммаси клуб раҳбарларининг муолиявий чекловларни амалга оширишидан бошланди. Клуб аввали пайтлардаги каби катта даромад келтиравермагач, жамоа тўлиқ иқтидорли футболчиларга ишониб топширила бошланди. «Милан» сўнгги бор 2014-йилда чемпионликни қўлга киритгач, раҳбарлар тўлиқ қўларини чўнтакларига тиқиб олишди. Алегридан сўнг, клубни бошқарган мураббийлар рўйхатига қарагач, дарров ҳаммасини тушуниб олишингиз мумкин. Кейинчалик чет элик миллиардерларга пулланган «Милан»да яна пул пайдо бўлган бўлсада, муаммо ўзгарганича йўқ. Жамоанинг тўли режасиз трансферлари ва кетма-кет алмаштирилган мураббийлар ортидан «Милан»  аввалги даражасини тўлиқ бой берди ва ўртамиёна клублардан бирига айланиб қолди.

«Валенсия»



Испания футболидаги 3-куч саналган ва 2000-йилларнинг энг қудратли клубларидан бири бўлаган жамоа ҳозирда секин-аста чўкиб бормоқда. Ҳаммас клубни Питер Лим ҳарид қилгач бошланди. Магнат ўз пулларнинг барчасини биржадаги таваккалчилиги ортидан қўлга киритгани боис, футболда ҳам бу одатидан воз кечишни истамади. Футбол эксперти бўлиб фаолият олиб борувчи Гарри Невилнинг мураббий бўлишида тортиб жамоа тарихидаге энг кучли мураббийлардан бири бўлмиш Марселиньонинг истеъфосигача унинг қарори эканлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ.
Футболни у қадар тушунмасада, жамоани истаганича бошқаришни хуш кўрувчи раҳбар бу мавсумда ҳам бир неча бор қўпол хатоларга йўл қўйганидан хабарингиз бор. Бу ҳам етмаганидек, жамоанинг барча трансферларини ўзи белгилади. Айнан у Рафинянинг траснферидан воз кечди ва сал бўлмаса, клуб ҳужумчси Родриго Моренони «Атлетико Мадрид»га сотиб юбориши мумкин эди. Родригони клубда олиб қолишни талаб қилган спорт директори ва жамоа мураббийига чиқиш эшиклари кўрсатилиб юборилди. Эктор Купер ва Рафа Бинитесдан сўнг, клубни эндига оёққа қўя бошлаган Марселиньонинг эстеъфоси барчасидан ўтиб тушди. Айнан унинг қўл остида юқоридаги клублардан фарқли ўлароқ, «Валенсия» ўз ўйин услубини шакиллантираётган ва тўлиқ жамоага айланаётган эди. Афсуски, уқувсиз раҳбар сабабли барчаси чипакка чиқди…
Манба: Stadion.uz

06.10.2019, 09:30 268 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш