"Интер" ва "Ювентус" "Барселона" футболчиси учун курашади

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга “Интер” ва “Ювентус”клублари қизиқиш билдирмоқда, дея ёзмоқда Calciomercato.
 
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиётисиз қолиб кетаётгани сабабли жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Ракитичнинг “Барселона” амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсум бор йўғи 1та ўйинни асосий таркибда бошлади ва якунда “Гранада”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

04.10.2019, 20:16 107 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш