АПЛ. «МЮ» - «Арсенал» ўйинида дуранг қайд этилди (видеошарҳ)

Англия чемпионатининг 7-тури марказий ўйин билан якунига етди. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Арсенал"ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди.


Биринчи бўлим тугаш арафасида мезбонлар томонидан уюштирилган ҳужум гол билан якунланди. Мактомини 20 метрдан йўлланрган зарбани Лено қайтара олмади.

"Канонирлар" иккинчи бўлимга фаол бошлашди. Манкунианликлар ҳимоячисининг қўпол хатосидан кейин Обамеянг яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди. Лайнсмен дастлаб байроқчани кўтарган эди, аммо VAR офсайд йўқлигини кўрсатди ҳамда гол инобатга олинди.

Қолган дақиқаларда "МЮ" бир нечта хавфли вазиятлар яратди, бироқ Сульшер шогирдлари уларни голга айлантира олмади.

Англия премьер-лигаси, 7-тур
Манчестер Юнайтед – Арсенал 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 45 Мактомини, 1:1 – 58 Обамеянг.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Линделеф, Магуайр, Туанзебе, Мактомини, Погба, Перейра (Гринвуд, 74), Лингард (Фред, 74), Джеймс, Рэшфорд.
Арсенал – Лено, Чемберс, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац, Торрейра (Себальос, 55), Жака, Гендузи, Пепе (Нелсон, 74), Обамеянг, Сака (Уиллок, 80).
Огоҳлантиришлар: Чемберс (10), Рэшфорд (27), Перейра (32), Янг (41), Лингард (68), Жака (77).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

01.10.2019, 06:44 89 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш