Абрамовнинг асосий мажбурияти…

Эктор Куперни кузатдик. Биз шуда ширин дея кутиб олган «хўрозқанд», аслида, устига ширинг ранг югуртирилган, ичи эса ейишга яроқсиз бўлган алланарса экан, холос. Майли, гап бу ҳақда эмас, гап МТЖ рулига келган Абрамов ҳақида. ТАЖРИБА БОР Бизни қувонтирадигани, Абрамов ўйин борасида ўзбек футболини уялтириб қўймаган. Натижа борасида ҳам. Мағлубият кимда бўлмайди, дейсиз. Аслида, айб уни истеъфога чиқаришга шошилган ўша пайтдаги раҳбариятда. Абрамов Японияни мағлубиятга учратган мураббий. Бу ҳозирги ўзбек футболи, ҳозирги МТЖ учун фантастикадек гап. Абрамов эса биз учун узоқдек кўринган марраларни яқинлаштира олади. КАМЧИЛИГИ Вадим Абрамов аксарият мураббийлар сингари бир касалликка чалинган — «севимли ўйинчи синдроми». Мен бу касалликка шундай ном бердим. Яъни ҳар бир мураббий доим майдонга туширадиган ўйинчисини топиб олади, Зиданда Бензема, Қосимовда Шораҳмедов, Бабаянда эҳ-ҳе… Хуллас, бу ҳолат Абрамовда ҳам бор. Майли, ўша футболчи майдонга тушиб, қойиллатсин, аммо агар ишончни оқлай олмаса, ўз вақтида таркибдан четлатиш ҳам керак, токи терма жамоада битта ўринни банд қилиб турмасин. Умид қиламизки, бу сафар Абрамов Олим Навкаров ёки Лутфулла Тўраев сингари ўйини ўхшамайдиган футболчиларни тиқиштирмайди. ЭНГ АСОСИЙ ИШ Абрамовнинг энг асосий иши — таркибни ўзгартириш. Аввало, Купер даврида ўйнашни истамаган, таъбир жози бўлса, терма жамоага хиёнат қилган ўзбошимча футболчиларни термадан ҳайдаш керак. Чунки бугун нимадир ёқмагани учун мураббийга қарши чиқадиган футболчилар эртага Абрамовга ҳам қарши бориши турган гап. Бундай ҳолатлар Европа футболида ҳам кузатилади. Дарвоза чизиғини истасак ҳам кучайтира олмаймиз, чунки ягона муносиб вариант — Игнатий Нестеров ҳозир ўйнашга тайёр эмас. Ҳимоя чизиғи эса етарлича ислоҳотларга муҳтож. Қарияларга жавоб бериб, иқтидорли ва футболга чанқоқ ёшларни ўйнатиш ҳам керак. Ҳозир шундай шароитдамизки, Ислом Тўхтахўжаев ва Анзур Исмоилов каби қария ҳимоячиларнинг ўрнига футболчи тайёрланмаяпти. Ана шу жиҳатни ёпиш керак. Ярим ҳимояда муаммо йўқ. Фақат Абрамов муносиб 4 та ярим ҳимоячини танлаб олиши лозим. Ҳужум чизиғи. Айни дамда Ўзбекистонда терма жамоа асосий таркибида ўйнашга муносиб иккита ҳужумчи бемалол топилади. Бу шуни англатадики, Абрамов бемалол 4-4-2 схемасида ўйнаши мумкин. Айниқса, Яман, Сингапур каби жамоаларга қарши. Умид қиламизки, Абрамов яна ўша иккита ҳужумчидан иборат таркибга қайтади. ТАКТИКА Ҳужумкор тактика. Эктор Купер мўлжаллаган ҳимоявий тактика бизга мос эмас. Купер бу тактика билан Ўзбекистон МТЖни Мисрнинг Африкадаги даражасига тушириб кетди. Аслида эса Ўзбекистоннинг Осиё футболидаги ўрни Мисрнинг Африкадаги ўрнидан юқорироқ эди. Абрамов билан яна ўша ўринга қайтамиз. Мақола сўнггида Равшан Эрматов ҳақида икки оғиз. Биз нега Равшан Эрматов жим, нега ҳеч нарса демаяпти, дея норози бўлаётгандик. Аммо, мана, унинг имзоси ҳам кўрина бошлади. Бизга микрофонда олам-олам ваъдаларни берадиган эмас, ўша ишларни қиладиган одам керак эди. Майли, Равшан Эрматов умуман гапирмасин, ваъда ҳам бермасин, ўз ишини қилсин, шуниси етарли.

Абрамов, МТЖ, Эктор Купер

23.09.2019, 18:07 1665 2

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак

  • #comment aa79-5121245

    2019-09-24 15:55:02

    Макола әхши тахлил килинган

    Javob berish

    aa79-5121245'га жавоб бериш

  • #comment aa79-5121245

    2019-09-24 15:55:02

    Макола әхши тахлил килинган

    Javob berish

    aa79-5121245'га жавоб бериш

×Ёпиш