А серия мураббийлари маоши эълон қилинди

"La Gazzetta dello Sport" нашри А серия клублари мураббийлари маоши рейтингини эълон қилди.


«Интер» бош мураббийи Антонио Контенинг бир йиллик маоши 11 миллион еврога тенг. Иккинчи поғонани Маурицио Сарри («Ювентус») эгаллади – 5,5 млн евро. «Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти эса учинчи ўринда қайд этилди — 5 млн евро.

Шунингдек, кучли бешликка Синиша Михайлович («Болонья») ва Паулу Фонсека («Рома») киритилди. Улар йилига 3 миллион евро маош олишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, «Интер» Лучано Спаллеттига 4,5 млн евро, «Ювентус» эса Массимилиано Аллегрига 7,5 млн евро маош тўлашда давом этмоқда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

11.09.2019, 15:30 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш