«Музокаралар якунланмаган» – Неймарнинг отаси ўғли «Барселона»га қайтишни исташи ҳақида

ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг отаси ва агенти бўлмиш Неймар да Силва ўз ўғлининг «Барселона»да ўйнашдан бахтиёр бўлиши ҳақида гапирди.
 
«Клубни алмаштириш имконияти йўқ бўлганида агент сифатида ўзингни нажотсиз ҳис қиласан. Шартномада шартномани бир томонлама бузиш ҳуқуқи йўқ эди, бу эса барчасини қийинлаштирди.
Биз келишувга эриша олмадик. Биз Неймарга яхши бўлиши учун ҳаммасини қилдик.
Клублар ўртасида давом этмоқда. Неймар ўзи бахтиёр бўладиган жойда ўйнашни истайди. У «Барселона»да жуда бахтли эди.
«Барселона»даги дўстлари ундан қайтиши ҳақида сўрашганида у бундан таъсирланиб кетади», — дея унинг сўзларини келтирмоқда Paris United.
Бундан аввалроқ каталонлар клуби менежери Хавьер Бордас клуб футболчини қайтариш режасидан воз кечмагани ҳақида гапирганди. Футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилнинг 30 июнига қадар тузилган, унинг трансфер қиймати эса transfermarkt портали маълумотига кўра, 180 миллион еврони ташкил этади.
Бундан аввалроқ, французлар клуби бразилиялик футболчини қишда трансферга қўймоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Неймар Париждан кетиши ҳақидаги хабарлар ёз давомида матбуотнинг илк саҳифаларида бўлди, аммо якунда у барибир Францияда қолди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

11.09.2019, 15:37 88 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш