Неймарга туҳмат қилган аёлга нисбатан иш очилди

Сан-Паулу полицияси бразилиялик модель Наджиле Триндадега қарши иш очди.
 
Ушбу аёл аввалроқ "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ўзини зўрлагани ҳақида полицияга шикоят қилган эди.

Аммо айблов учун етарли далил бўлмагани учун мазкур иш сентябрь ойи бошида ёпилди. Энди эса Триндадега нисбатан фирибгарлик, туҳмат ва товламачилик айблари қўйилмоқда. Шу боис, Наджиле қамалиши мумкин.
Манба: soccernews.ru

11.09.2019, 15:24 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш