«Барселона» ушбу мавсумда 1 млрд евро даромад олмоқчи

"Барселона"нинг 2019/20 йилги мавсумдаги даромади 1 млрд евродан ошиши мумкин.
 
Бу ҳақда клуб президенти Хосеп-Мария Бартомеу "Barca TV" каналига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз 2019/20 йилги мавсумда тахминан 1,060 млрд евро даромад олишни кўзлаяпмиз. Бизнинг иқтисодий кўрсаткичимиз ажойиб, биз кучли клубмиз. Молиявий институтлар бизга мурожаат қилиб, ўз маблағларини таклиф қилаётгани шуни англатадики, биз иқтисодий жиҳатдан бақувват жамоамиз", – деди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" бир неча йиллардан бери ўзининг йиллик даромадини 1 млрд еврога етказиш борасида иш олиб бормоқда. Ниҳоят, клуб ушбу мавсумда мазкур маррани забт этиши мумкин.
Манба: football24.ua

11.09.2019, 15:19 87 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш