Месси «Валенсия»га қарши ўйинда майдонга тушмайди

«Барселона» сардори Лионель Месси ҳамон майдонга тушишга тайёр эмас.
 
Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи оёғининг тўпиқ қисмидаги мушагидан олган жароҳат туфайли ҳанузгача оғриқ ҳис қилмоқда. Жароҳат кучайиб кетмаслигини учун "кўк-анорранглилар" мураббийлар штаби 32 ёшли футболчини «Валенсия»га қарши 4-тур баҳси учун қайдномага киритмасликка қарор қилди.

Месси бунгача Ла лиганинг дастлабки 3та турида бўлиб ўтган «Атлетик» (0:1), «Бетис» (5:2) ва «Осасуна» (2:2)га қарши ўйинларни ўтказиб юборган эди. «Барселона» – «Валенсия» ўйини 14 сентябрь куни тунги соат 00:00да бошланади.
Манба: bombardir.ru

11.09.2019, 15:09 92 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш