"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувига чипталар қанчадан сотувга чиқарилиши маълум қилинди

Чипталар 13 сентябрдан сотувга чиқади
Суперлига 19-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар 13 сентябрдан соат 9:00да “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, мухлислар 30 минг, 20 минг ва 15 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 15 сентябрь куни соат 18:30да старт олади.

11.09.2019, 13:46 66 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш