Рабьо судда «ПСЖ» устидан ғалаба қозонди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ўзининг собиқ жамоаси "ПСЖ" устидан судда ғолиб чиқди. Парижликлар ўтган мавсумда унга 40 минг евро миқдорида маош тўламаган эди.
 
Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди.

Гап шундаки, ўтган мавсумда "Пари Сен-Жермен" Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида "Манчестер Юнайтед"га ютқазиб, мусобақани тарк этганидан кейин Патрис Эвра томонидан Инстаграмга қўйилган видеога Рабьо "лайк" босган эди. Ушбу хатти-ҳаракат учун парижликлар раҳбарияти Адриенга нисбатан 40 минг евро жарима қўллаган эди. Суд қарорига кўра, "ПСЖ" футболчига нисбатан бундай жазо қўллашга ҳақли эмас эди.

Шу тариқа, Франция клуби Рабьога 40 минг еврони тўлаб беришига тўғри келади. "ПСЖ" суд қарори устидан юқори турувчи ташкилотга шикоят киритиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Рабьо ёзги трансфер пайтида эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтиб кетган эди.
Манба: bombardir.ru

11.09.2019, 07:20 118 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш