Сантуш: Роналду дунёдаги энг яхшиси

Португалия устози Роналдуни мақтади.
Португалия бош мураббийи Фернанду Сантуш Литва (5:1)га қарши баҳсда, Криштиану Роналдунинг қайд этган "покер"и ҳақида фикр билдирди.
"Роналду дунёдаги энг яхши футболчи. Бу аниқ ва бетакрор исбот бўлди.
Биз бугун кучли эдик ва ғалабага ҳақли эдик. 3 очкони қўлга киришимиз муҳим эди. Энди бизни олдинда яна 4 та финалга тенг учрашувлар кутмоқда. Бу ўйинларда ўйнашимиз ва ғалабани тантана қилишимиз зарур.
Ишонаманки, қўл остимдаги футболчилар буни уддасидан чиқа олишади ва гуруҳда биринчи қўлга кирита оламиз," - деди Сантуш.

11.09.2019, 02:42 125 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш