19 ёшли Санчо Англия термасида "дубль" қайд этди. Ундан кичикроқ ёшда фақат Руни 2 та гол урган

2000 йилда ва ундан кичикроқ ёшда туғилган футболчилар орасида Санчо биринчи бўлиб, Англия термаси сафида гол урди.
"Боруссия Дортмунд" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Евро-2020 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Англия ва Косово (5:3) баҳсида иккита гол урди.
Санчо беллашувнинг 44 ва 45-дақиқаларида гол урди.
У терма жамоада 19 ёш-у 159 кунлик эканлигида "дубль" қайд этди. Ундан кичикроқ ёшда фақатгина Уэйн Руни (18 ёш-у 241 кунлик) 2 та гол ура олган.
Бундан ташқари, Санчо ХХI асрда таваллуд топган футболчилар орасида Англия термаси сафида гол урган илк футболчига айланди.

11.09.2019, 02:32 88 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш