Криштиану Роналдуга Али Даеининг рекордини такрорлашга 16 та гол қолди

Роналду янги рекордлар арафасида турибди.
Евро-2020 саралаш босқичида Литва ўз уйида Португалия йирик 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эътиборли томони, Криштиану Роналду учрашувда 4 та гол урди.
34 ёшли футболчининг терма жамоадаги голлари сони 93 тага етди.
Португалиялик ҳужумчи яна 16 та гол урса, Эрон терма жамоасининг собиқ футболчиси Али Даеи (109 та гол)нинг рекорди билан тенглашиб олади.
Литва Роналду гол урган 40-терма жамоа бўлди.
Роналду Португалия сафида 160 та баҳс ўтказган. Европа рекорди учун яна 16 та, жаҳон рекорди учун эса яна 24 та беллашув қолди.

11.09.2019, 02:22 124 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш