«Барселона» «Реал» қизиқаётган футболчи билан шартнома имзоламоқчи

“Барселона” “Наполи”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Фабиан Руисга қизиқиб қолди, дея ёзмоқда Mundo Deportivo.
 
Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар келаси ёзги трансфер ойнасида футболчини олиб келмоқчи.
Аввалроқ, Руис хизматига “Реал” ҳам қизиқаётган эди, аммо неаполликлар футболчи борасидаги 45 миллион евролик таклифни рад этган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум 23 ёшли Руис “Наполи” сафида 40та ўйинда майдонга тушган ва 7та гол уришга эришган.
Манба: Mundo Deportivo

10.09.2019, 20:50 160 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш