Даврон Кабулов яна бошлади. У терма жамоа мураббийлигини беришса ёрдамчиларига ёнидан пул сарфламоқчи

Даврон Кабулов мураббий бўлиш фикридан қайтмаяпти
Бир неча йил аввал терма жамоа бош мураббийлигини жиддий тарзда сўраган “Миллион” жамоаси аъзоси Даврон Кабулов ҳали ҳам ўша фикрдан қайтмаганини маълум қилди.
Кабулов твиттердаги саҳифасида терма жамоа мураббийлигини беришларини, ўзи ёнидан пул сарфлашини маълум қилди.
- Баттар бўлса бўляпти-ки, олдинга силжиш йўк... Мураббий эмасман, лекин яхши мутахассисларни штабга киритишни ҳеч ким таъқиқламайди-ку. Пул керакмас, ассистентларгаям ўзим маош тўлайман! Беринглар, юрайлик «Миллион»га ўхшаб олди қаторларда – итнинг бир нимасига ўхшамасдан... – дея ёзиб қолдирган Даврон Кабулов.

07.09.2019, 13:11 668 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш