Дерби завқи ёҳуд Пеп Жозедан яна бир бор бир қадам олдинда….(Khojiakbar Sirojiddinov блоги)

Англия Пример Лигасининг 4 турида узоқ ва сабрсизлик билан кутилган Манчестер дербиси бўлиб ўтди ва унда шаҳарликларнинг қўли баланд келди. Биз воқеалар нега ундай кечгани ҳақида бир неча далиллар ва учрашув қаҳрамонлари бобида фикр юритамиз.
«Манчестер Сити»дан идеал футбол
Картинки по запросу ман утд 1 2 ман cитй
«МЮ» мағлубиятига асосий сабаб бу албатта шаҳарликларнинг фантастик ижросидир. Айниқса, биринчи бўлимни эсга оладиган бўлсак, «Сити» футболчилари шунчаки идеал футбол намойиш этдилар. Майдон эгалари биринчи бўлимда деярли қамалда ушландилар. «Қизил Иблислар»нинг камдан-кам ҳужумлари самарасиз ва омадсиз якун топди. Боз устига, ушбу баҳсдаги натижада Отаменди ва «Сити» ҳимоясининг ҳиссаси беқиёс.
Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси шунчаки феноменал футбол намойиш этди. Унинг Манчестердаги илк мавсумига юоқри баҳо бера олмаймиз. «Месталя»да у ёриб бўлмас қўрғон бўла олган эди. Жозе қарши ҳужумлар орқали Гвардиола қаршилигини енгмоқчи эди, лекин Пепда ҳам ўзининг улкан режалари бор ва уни устига улар иш берди. Икки мураббий жангида гарчи Пеп минимал ҳисобда Жозедан устун кеган бўлса ҳам, ўйинда «Сити» сезиларли устунликка эришди ва ҳаттоки йирикроқ ҳисобда ҳам устун келиши мумкин эди. Аммо, икки гол ҳам Моу шогирдларини енгиш учун кифоя бўлди.
Де Бруйнедан яна бир фантастик шоу
Картинки по запросу де бруйне ман утд
Кевин де Бруйне бурунги мавсумнинг ўзидаёқ ўзи учун тўланган ақл бовар қилмас маблағни оқлаган эди. Аввал у Дейли Блиндни доғда қолдириб, ҳисобни очди ва бироз вақт ўтиб, Иҳеаначо голига ассистентлик қилди. Кевин ҳаттоки ҳет-трикка эришиши ҳам мумкин эди, лекин омад ундан бироз юз ўгирди. Шубҳасиз белгиялик футболчи дербининг энг яхши ўйинчиси бўлди.
Манба: Penalti.asia

«Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», Гвардиола, Генрих Мҳитарян, Де Брюне, Моуринё, Погба

11.09.2016, 06:00 862 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш