Эмери «Арсенал»нинг икки футболчисига янги клуб излашни маслаҳат берди

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери ҳимоячи Шкодран Мустафи ва яримҳимоячи Муҳаммад Ан-Ниний билан боғлиқ вазият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
«Улар зўр футболчи, аммо маълум бир ҳолатларда етарли ўйин амалиётига эга бўлмасликлари мумкин. Улар вазият билан таниш ва мен уларга зинҳор ёмонлик истамайман.
Менимча уларнинг бошқа клубга ўтгани, ўз олдига янги мақсадларни қўйгани маъқул.
Ўтган мавсумда уларни майдонга туширмаганимда норози бўлишганди. Улар билан бу ҳақда мавсум давомида ва мавсумолди тайёргарлиги жараёнида кўп марта гаплашганман», – деб испаниялик сўзларини келтирмоқда The Guardian.
Аввалроқ Ан-Ниний хизматига «Лестер», Мустафи хизматига «Милан» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

23.08.2019, 12:45 89 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш