«Бавария» 9-ўринда, «Боруссия» етакчи ёхуд Бундеслиганинг биринчи туридан кейинги ҳолат ҳақида

Немис футболи тарихига назар солиб биз билган Бундеслигага 1963 йилда асос солинганига гувоҳ бўламиз. Дам олиш кунлари мана шу турнирнинг 56-мавсумига яхши ниятлар билан старт берилди.
Қизиқарли баҳсларга бой бўлган 1-турнинг эътиборга сазовор учрашувларига тўхталиб ўтамиз. 
Чемпионат сенсация билан бошланди. Амалдаги чемпион, охиргии йилларда турнирнинг мутлоқ гегемони «Бавария» кутилмаганда ўз майдонида Берлиннинг «Герта» клубини мағлуб этолмади. Нико Ковач ва Анте Кович шогирдлари 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Мюнхен клуби тўлиқ асосий таркиби билан баҳс олиб бориши ва мавсум аввалида футболчиларда матевация ўта юқори бўлишини тахмин қилганлар Бавариянинг осон ғалабасини кутганди. Амалда ҳам «Бавария» барча жабҳаларда катта тафоввут билан устунлик қилди. Ўйинда ҳисобни Роберт Левандовски 24-дақиқада Серж Гнабридан қабул қилиб олган тўпини дарвозага йўллаш орқали очди. Мюнхенликлар устунликка эга бўлиб турган ўйинда бирдан тарози палласининг мувозанати ўзгарди. «Бавария» сонга эътибор бериб, 2 гол учун 17 та зарба сарфлаган бўлса, «Герта» футболчилари ўйин давомида дарвоза томон 3 бор аниқ зарба йўлладилар. Доди Лукибакио ва Марко Груичлар 36 ва 38-дақиқаларда гол киритиб, пойтахтликларни олдинга олиб чиқдилар. Роберт Левандовски 60-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди, аммо ғалаба тўпини киритишга Мюнхен клубининг кучи етмади. Шу куни «Бавария» марказий ҳимоясида Николас Зюле – Бенжамин Павар жуфтлиги ҳаракатлангани эътиборга сазовордир.
«Боруссия» ва «Лейпциг» мусобақани ишончли тарзда бошлашди. Янги мавсумда ҳам «Бавария» билан чемпионлик йўлида курашиши кутилаётган ҳар икки клуб биринчи турда йирик ҳисобдаги ғалабага эришишди. Дастлаб, Луциан Фавр бошчилигидаги Дортмунд клуби «Сигнал Идуна Парк»да «Аугусбург»ни меҳмон қилди. «Аугусбург» учун меҳмондорчилик зўр бошланди, аммо аламли якун топди. Меҳмонлар 1-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо, уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Мезбонлар ҳужумчиси 3-дақиқада ҳисобни тенглаштириб қўйди. Кейинги дақиқалар мобайнида «асаларилар» яна 4 бор тўп киритиб осон ғалабани тантана қилишгани ҳолда жадвалнинг энг юқори қисмини банд этиб қўйишди.
«Лейпциг» эса Берлинда «Унион Берлин» жамоаси меҳмони бўлди. Бу учрашув чин маънода меҳмонлар ҳужумчиси Марсел Забицернинг бенефисига айланди. Шу куни австриялик футболчи битта тўп киритиб, учта самарали узатмани амалга оширди ва жамоасининг йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.
Бундан ташқари, Дюсселдорфнинг «Фортуна»си, «Фрайбург», Леверкузеннинг «Байер» клуби, Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ва «Волфсбург» жамоалари ҳам ўз ҳисобларига уч очкодан ёздириб қўйишди.
Шунингдек, Давид Вагнер бошчилигидаги «Шалке» Мюнхен Гладбахнинг «Боруссия» клуби майдонида нурсиз дурангга имзо чекиб қайтди.
Турнир жадвалига назар ташласак, «Бавария» 9, «Шалке» 10-ўринда эканлигига гувоҳ бўламиз. Бундан маълум бўладики, биринчи турдаги натижалар алдамчи, холос. Бунделиганинг кейинги турлари янада қизиқарлироқ ўтиши аниқ. Тўпурар жадвалининг юқорисида 1-турда дубл қайд этган Пако Алкасер ва Роберт Левандовскилар туришибди.
Мазкур мусобақада рўй берадиган катта-кичик воқеалар ва ўтказиладиган учрашувлар ҳақида Penalti.asia сизни бохабар қилиб боради. Бизни кузтишда давом этинг. Биз сизга энг яхшиларини илинамиз!
Фахриддин Рўзиев
Манба:Penalti.asia

"Бавария", «Айнтрахт» «Боруссия Дортмунд», Германия

19.08.2019, 02:27 279 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш