Диего Симеоненинг ўғли испан клубига кўчиб ўтди

Унинг янги жамоаси қуйи дивизионда ўйнайди.
“Атлетико” Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеоне яна Европага қайтди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли аргентиналик футболчи Сегунда Б да иштирок этувчи "Ибица" клубига кўчиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, у бунгача "Химнасия ва Эсгриме" клубида тўп суриб келаётган эди.
Маълумот учун, Жованни фаолияти давомида "Женоа", "Фрозиноне" ва "Ривер Плейт" каби жамоаларда ҳам ўйнаган.

13.08.2019, 20:26 100 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш