Роналду ўзининг Месси билан фарқи нимадалигини айтди

У кўпроқ жамоаларда ўйнаган ва ЕЧЛда ғолиб чиққан.
"Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду ўзини "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси билан таққослади.
“Мен Мессидан фарқли равишда турли жамоаларда ўйнадим ва улар сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқдим. Бундан ташқари 6 марта кетма-кет мусобақа тўпурари бўлдим. Ҳамма футболчи ҳам 5 марта ЕЧЛда ғолиб чиқмаган. Шу боис мен ўзимни бошқалардан фарқли деб биламан. Мессини ҳам ажойиб футболчи сифатида эсга оламиз”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Роналду  “Ювентус”га ўтишдан аввал “Реал” ва “Манчестер Юнайтед”да тўп сурган.

13.08.2019, 19:51 195 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш