Лэмпард Давид Луизнинг "Арсенал"га ўтгани борасида гапирди

У Лондоннинг бошқа бир жамоасига ўтди.
"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бразилиялик ҳимоячи Давид Луизнинг "Арсенал"га ўтгани борасида гапирди.
“Унинг машғулотлардан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, бундай бўлмаган. “Арсенал” уни сотиб олишни хоҳлади ва биз қарор қабул қилишимиз керак эди. Албатта, Луиз яхши футболчи ва у рақиб сафига кўчиб ўтди, аммо вазият шуни талаб қилди. Ҳозир мен ўз ихтиёримда бўлиб турган футболчиларга эътибор қаратаман”, - дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, “канонирлар” 32 ёшли бразилиялик футболчини “аристократлар”дан 8,7 млн евро эвазига сотиб олишган эди.

13.08.2019, 17:51 82 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш