Ана холос! Бэйл Зиданнинг истеъфосини кутмоқда

У янги мураббий билан вазият ўзгаришига ишонмоқда.
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл жамоадан кетишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Уэльслик футболчи жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ўз лавозимида узоқ қолмаслигига ишонмоқда ва унинг ўрнига келадиган янги мураббий билан ишлари яхшиланишига умид қилмоқда.
Агар вазият аксинча тус олиб, Зидан жойида қоладиган бўлса, Бэйл қишки трансферлар даврида Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Бэйл жорий ёзги трансферлар даврининг ўзидаёқ Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин эди. Бироқ, сўнгги паллада “Реал” уни хитойликларга сотишни хоҳламади.

13.08.2019, 13:36 130 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш